Происхождение

Объем: 511 стр

Возрастное ограничение: 18+

Дата выхода на ШАРК: 07/09/2019

Дата перевода: 2019

Дата написания: 2019

Перевод: 2019

ISBN: 978-9943-26-897-5

О книге

«Ҳаёт қайиғи» асарининг  биринчи китобида ёзувчининг болалик ва ўсмирлик йилларидаги ҳаёти, йигитлик даврида дуч келган воқеалар баёни билан танишган эдингиз. «Сароб» деб номланган иккинчи китобда ёзувчининг адабиёт майдонига кириб келгандан кейинги саргузаштлари ва айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳикоя қилинган.

Ушбу «Пиллапоя» номли учинчи китобда эса ёзувчи илм ва ижод аҳли дунёсидаги баъзи бир қарама-қаршиликлар ва ҳаёт синовларини қаламга олган.

Об авторе

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири.
Тошкент университетининг журналистика факултетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада крлган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. «Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000) ёзувчининг йирик асарларидандир. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилган. «Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмий-таҳлилий рисоласи, «Меҳмон туйғулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўплами ҳам бор. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша», «Унвони инсон» (1999), «Соҳилсиз денгиз» (2000), «Зулмат салтанати» (2001), «Моштабиб» (2002) сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган. Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» қиссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2019 йил 16 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Вам могут понравиться

Отзывы читателей