Улуғ ўзбек адиби Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан тайёрланган ёзувчининг ушбу китобида унинг бир муқова остида машҳур икки романи “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён”дан ташқари олдин кўпам китоб сифатида ўқувчига етиб бормаган кичик асарлари ҳам ўрин олган. Ушбу нашр кўпчилик китобхонларнинг талаб истакларига кўра ҳам нашр этилди.