«Янги-Қўрғон» пансионати

Мазкур пансионат ўз фаолиятини 1980 йилда бошлаган.

Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Янгиқўрғон қишлоғи.

Пансионат дам олувчиларни ҳар йили ёзги мавсумда қабул қилади. Мавсум июнь ойидан август ойининг охиригача давом этади. Бир мавсум 10 кунга мўлжалланган ва унда 100 нафар киши дам олиши мумкин. Пансионатда 3 та корпус ишлайди. Ҳар бир хонадонда меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, чўмилиш хонаси ва ҳожатхона мавжуд. Ҳовлида 2 та бассейн дам олувчилар ихтиёрига берилган. Биттаси катталар учун, иккинчиси болалар учун. Шунингдек, футбол, волейбол ва теннис майдончаси бор. Дам олувчиларга 3 маҳал иссиқ овқат берилади. Пансионатдан сал нарироқда сой оқиб ўтади. Хоҳловчилар ўша ерга бориб чўмилишлари ёки сой бўйида ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Табиатга ошно бўлганлар пансионатдан 3 чақирим узоқликда жойлашган ғорни ва шаршарани томоша қилишга сайр уюштиришлари мумкин. Пансионат ҳудуди ям-яшил боғдан иборат. Бу ерда айниқса, мевали дарахтлардан: олма, нок, гилос, ўрик, олча, ёнғоқ, жийда, бодом кўп. Мевалар пишганда улардан шарбат ва компотлар тайёрланиб, дам олувчиларга тортиқ қилинади. Тоза ҳаво танга даво дегандек, бу ернинг ҳавоси ниҳоятда шифобахшлиги билан ажралиб туради. Иқлими мўътадил. Пансионатда дам олишни истаганлар “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси касаба уюшмасига мурожаат қилишларини тавсия этамиз.

Боғланиш учун телефонлар: 233-71-08, 355-23-45.

Биз ижтимоий тармоқлардамиз

Bu sinov maqsadlari uchun namoyish do'konidir & mdash; Hech qanday buyruq bajarilmaydi. Bekor qilish