Корхона тузилмаси

ТУЗИЛМАВИЙ БЎЛИНМАЛАР

 

Скачать файл PDF (167 КБ)

 

Тизимдаги бўлинмалар рўйхати:

– ГАЗЕТА-ЖУРНАЛ МАЖМУАСИ

– ҚОЛИП ТАЙЁРЛАШ ЦЕХИ

– ОФСЕТ БОСМА ЦЕХИ

– МУҚОВАЛАШ ЦЕХИ

– ҚОҒОЗ ЦЕХИ

ГАЗЕТА-ЖУРНАЛ МАЖМУАСИ

Бўлинманинг вазифа ва функциялари:

Мажмуа хар кунлик ва хафталик оммавий ахборот воситаларини нашр этишга ихтисослаштирилган. Газета-журнал мажмуасида 80 номдан ортиқ рангбаранг ва оқ-қора газеталар, 50 номдаги савдо каталоглари, реклама нашрлари ва журналлар даврий нашр махсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бўлинма рахбари:

Махмудов Абдумалик Неъматович

Телефон ва манзили:

+998(71) 236-7893

e-mail: info@sharq.uz

ҚОЛИП ТАЙЁРЛАШ ЦЕХИ

Бўлинманинг вазифа ва функциялари:

Қолип тайёрлаш жараёни икки қисмли (фотоускунасида фотоқолипларни чиқариш ва босма қолипларни тайёрлаш), бир қисмли (СТР ускунасида босма қолипларни тайёрлаш) бўлиши мумкин. Иккала холларда хам растрлаш, нашрга тайёрланган файлни қолип тайёрлаш ускунаси шаклига ўтказиш жараённинг таркибий қисмлари ҳисобланади.

Бўлинма рахбари:

Дроздов Александр Олегович

Телефон ва манзили:

+998(71) 236-7096

e-mail: pre-press@sharq.uz

ОФСЕТ БОСМА ЦЕХИ

Бўлинманинг вазифа ва функциялари:

Офсет усулда босишнинг асосий устунлиги махсулотнинг юқори сифатини сақлаган холда катта хажмларда турли хил турдаги қоғоз ва материаллардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидадир. Бундан ташқари, ўрта ва йирик серияли босма махсулотларни тайёрлашда тўғри келади, бир вақтнинг ўзида қоғознинг икки томонида босишга имкон беради.

Бизнинг офсет босиш учун мўлжалланган ускуналаримиз:

1. «Heidelberg» Speedmaster CD 102 – 4 листли офсет машинаси

2. КВА «Планета Вариант»

3. «Rapida 105-4» листли офсет машинаси

Бўлинма рахбари:

Фазилов Жасурбек Рустамович

Телефон ва манзили:

+998(90) 174-4141

e-mail: color-press@sharq.uz

МУҚОВАЛАШ ЦЕХИ

Бўлинманинг вазифа ва функциялари:

Муқовалаш цехи ўзида китоб блокларини тайёрлаш, листларни кесиш ва фальцовка қилиш, китобнинг устки қисмини тайёрлаш ва блоклар билан бирлаштириш операцияларини мужассамлаштирган. Хамда ишлаб чиқаришда муқова ва супермуқова тайёрлашда қуйидаги операциялар хам бажарилади: локлаш, пленка ёпиштириш, босиб нақш солиш.

Бизнинг брошюралаш-муқовалаш жараёнидаги ускуналаримиз:

1. ВШРА тикиш-кесиш агрегати

2. (БНША) 6А ип билан тикиш ускунаси.

3. «Роторбиндер», «Нормбиндер» китоб блокларини бирлаштириш линиялари.

4. «Колбус» – Систембиндер КМ қаттиқ муқовалаш линиялари.

5. «Shtal» фирмасининг муқовалаш линияси

6. «Колбус» РЕ48, БЗТ–1–3 зарҳал пресс ускунаси.

7.«Wolenberg» қоғоз кесиш ускунаси.

8. «Seypa» 120 қоғоз кесиш ускунаси.

Бўлинма рахбари:

Хаджимурадов Аскар Тулкунович

Телефон ва манзили:

+998(93) 593-5811

e-mail: pereplet@sharq.uz

ҚОҒОЗ ЦЕХИ

Бўлинманинг вазифа ва функциялари:

Цехнинг асосий вазифаси – ишлаб чиқаришни листли қоғоз билан таъминлаш. Қоғоз бўлимидан тақдим этилган нарядларга асосан цехга қоғоз келтирилади, у ерда уни листларга кесилади ва цехларга босмага юборилади.

Бўлинма рахбари:

Умарова Гулжиян Сагидуллаевна

Телефон ва манзили:

+998(71) 233-1889

e-mail: papers-group@sharq.uz

 

Биз ижтимоий тармоқлардамиз