Кенг ўқувчилар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу туркумнинг иккинчи китоби ҳам биринчи китобнинг мантақий давоми бўлиб, Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар, халқ қаҳрамонлари ҳаёти билан боғлиқ машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф ҳақиқатидан баҳс этувчи ибратли ҳикоят ва ривоятларни ўз ичига олади.