Происхождение

Объем: 879 стр.

Возрастное ограничение: 18+

Дата выхода на ШАРК: 21/12/2017

Дата перевода: 2017

Дата написания: 2017

Перевод: 2017

ISBN: 978-9943-26-747-3

О книге

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли таржимон, таниқли адиб ва зукко мунаққид Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллиги муносабати билан унинг энг сара асарларидан тартиб берилди. Яхлит бир КИТОБ қатидаги ёруғ тафаккур, гўзал туйғулар, ҳақиқатнинг руҳоний тасвирлари диди нозик адабиёт мухлислари кўнглидан муносиб ўрин олишига ишонамиз.

Об авторе

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири. И.Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак -аланга” (1980). “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) цингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. У “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” цингари шеърий насрлар ёҳуд мансуралари билан эътибор қозонди. Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э.Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонниг оқ булути” (Чингиз оқ булути), “Ёнғин” (В.Распутин) цингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. И. Ғофуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, “Дўстлик” ордени соҳиби (1995).

Вам могут понравиться

Отзывы читателей