Объем: 607 стр
Возрастное ограничение: 18+
Дата выхода на ШАРК: 02/02/2019
Дата перевода: 2019
Дата написания: 2019
Перевод: 2019
ISBN: 978-9943-26-895-1
«Ҳаёт қайиғи» — ёзувчининг таржимаи ҳолидан иборат эмас. Балки адибнинг узоқ йиллар давомида ҳаёт ва мамотдан олган маънолари, дунёқарашларининг таҳлили ва хулосаларининг баёнидир. Шунингдек, ҳаётда учраган воқеаларнинг бадиий асарга кўчиши ҳақида ҳам сўз боради. Таъбир жоиз бўлса, бу китоб моҳиятан кенг ўқувчилар оммаси севиб ўқиган «Одамийлик мулкининг» мантиқий давомидир.
Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири.
Тошкент университетининг журналистика факултетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада крлган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. «Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000) ёзувчининг йирик асарларидандир. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилган. «Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмий-таҳлилий рисоласи, «Меҳмон туйғулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўплами ҳам бор. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша», «Унвони инсон» (1999), «Соҳилсиз денгиз» (2000), «Зулмат салтанати» (2001), «Моштабиб» (2002) сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган. Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» қиссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2019 йил 16 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.