Компания ҳақида

«Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси тарихи сарчашмаси 1921 йилда ташкил этилган босмахона ва 1924 йилда тузилган «Средазкнига» нашриётидан  бошланган. Кейинчалик эса иккита мустақил тузилманинг республикадаги барча газета ва журналларни нашр қиладиган ва чоп этадиган ягона нашриёт-матбаа мажмуасига бирлаштирилиши амалга оширилган эди.

Бугунги кунда «Sharq» нафақат Ўзбекистон Республикасида, қолаверса бутун Марказий Осиёда бирдан-бир энг йирик газета-журнал комплекси ҳам ҳисобланади.

1991 йилда газета-журнал комплекси ва босмхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Sharq» нашриёт-матбаа концернига айлантирилган эди.

Ўзининг 90 йилдан ошган узоқ тарихи мобайнида Компания кичик бир босмахонадан Ўзбекистон ва хорижда миллионлаб кишиларни ўз маҳсулотлари Билан таъминлашга қодир бўлган улкан бир мажмуа даражасига юксалиш йўлини босиб ўтди. Айтиб ўтилган даврда ишлаб чиқариш, бошқариш ва маҳсулотларни сотиш технологияларида салмоқли сифат ўзгаришлари рўй берди.

Ҳозирги кунда «Sharq» замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, газета ва журналлар, ҳам қаттиқ, ҳам юмшоқ муқовада китоблар, брошюралар, ҳар хил этикеткабоп, турли ранг тасвирли нашрлар ва бошқа босма маҳсулотлар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи етакчи комплексдир.

1999 йилда Женевада бўлиб ўтган, жаҳоннинг 57 мамлакатларидан компаниялар иштирок этган халқаро конференцияда Компаниямиз алоҳида эътирофга сазовор бўлган ва Халқаро Олтин Юлдуз билан тақдирланган эди. Бундантташқари, Компания бир неча маротаба турли халқаро форумлар ва конференцияларнинг диплом ва сертификатларини ҳам қўлга киритган.

2000 йил октябридан «Sharq» нашриёт-матбаа концерни «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясига айланди. «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси таркибида иккита: «Андижон» нашриёти» ва «Ишлаб чиқариш тижорат маркази» шуъба акциядорлик жамияти, шунингдек, давлат улуши Компания устав фондига ўтказилан ассоциациялаштирилган «Шарқ» зиёкори»  акциядорлик жамиятига ва «Умумий овқатланиш ва савдо комбинати» масъулияти чекланган жамияти ҳам мавжуд.

Салкам бир асрлик тарихга эга бўлган «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси қуйидаги-ларни ҳам ўз ичига олади, жумладан:

оригиналларни нашрга тайёрлаш ва таҳрир қилиш ҳамда бадиий безатиш борасида ўз касби устаси бўлган мутахассисларнинг юксак даражадаги ижодий салоҳияти;

энг янги компьютер технологиялари ва замонавий матбаачилик ускуналари билан жиҳозланган қудратли полиграфия базаси.

Компаниямизнинг мақсади — ҳам ички бозорларда, ҳам ташқи бозорларда шакл ва мазмун-мундарижаси жиҳатидан ранг-баранг ва юқори сифатли ноширчилик-матбаачилик маҳсулотларига истеъмолчиларнинг бўлган талабларини қаноатлатиришдир.

«Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил октябрдаги ПФ-2737-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Sharq» нашриёт-матбаа концернини «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги 401-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг 2001 йил 13 мартдаги 20к-ПО буйруғига биноан таъсис этилган.

«Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси очиқ акциядорлик жамиятининг юридик манзили Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41 да жойлашган.
Почта индекси: 100000
Телефон: (71) 233-47-86, (71) 233-09-57
Факс: (71) 233-43-17
Веб-сайт: www.sharq.uz
E-mail: info@sharq.uz
Ташкилотнинг иш тартиби: Душанба-Жума 8:30 дан 17:00 гача
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бош оператив бўлимидаги ҳисоб-китоб рақами 20210000800101007001.

Биз ижтимоий тармоқлардамиз