Ўзбекистон санъати тарихи ва замонавий ривожланишига бағишган китоб ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди

01.01.2023

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Акбар Ҳакимовнинг «Ўзбекистон санъат тарихи (қадимги давр, ўрта асрлар, ҳозирги замон) китоби нашр этилди.

Фанлар академияси маълумотига кўра, ушбу фундаментал китоб-альбомда Ўзбекистонда санъатнинг пайдо бўлишидан ҳозирги кунгача бўлган даврдаги тасвирий ва амалий-безак санъати, меъморчилик, ҳайкалтарошлик, миниатюра каби санъат соҳаларининг тараққиёти кўплаб илмий манбалар ва артефактлар ёрдамида очиб берилган.

Мустақиллик йиллари Ўзбекистон санъатининг тарихий ривожланиш концепцияси янгича талқинга эга бўлиб, эндиликда у яхлит тарихий-бадиий жараён сифатида тадқиқ ва таҳлил этилмоқда. Китоб саҳифаларида Ўзбекистон бадиий маданияти ривожланишининг барча босқичларини — қадим замонлардан ҳозирги кунгача кузатишга имкон берадиган Ўзбекистон санъати, меъморчилиги ва ҳунармандчилиги ёдгорликлари тақдим этилган.

Асар тили содда ва равон бўлиб, ўқувчида қизиқиш ва кучли иштиёқ уйғотади. 9 бобдан иборат асар, қизиқарли ва ўзига хос номланган кўплаб кичик қисмлардан ташкил топган.

«Ўзбекистон санъат тарихи» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида алоҳида китоб шаклида нашр этилди. 528 саҳифадан иборат асар юқори сифатда Туркиянинг «Мегабасим» босмахонасида чоп этилган. Асарда мингдан ортиқ артефактларнинг рангли ва оқ-қора суратлари берилган. Суратлар республикамиз музейлари билан бирга, хорижнинг машҳур Метрополитен, Британия, Эрмитаж, Третьяков галереяси, Маржоний фонди ва бошқа музей ва марказларидан тўпланган.

Китоб-альбомнинг рус ва инглиз тилларида ҳам нашр этилиши жаҳон олимлари учун бебаҳо манба бўлиб хизмат қилади. Асар дунё ҳамжамияти олдида Ўзбекистон санъати қадимий илдизларга эга эканлиги ва узлуксиз жараён сифатида ривожланиб келганлигини исботи сифатида намоён бўлади.

Манбаа: “Дунё” ахборот агентлиги расмий веб-саҳифаси

Шунингдек ўқинг

06.12.2022
«Шуҳратинг порласин т...

"Sharq" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ходимлар Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30...

12.12.2023
«SHARQ» нашриёт-матбаа акци...

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! «SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқ...