«SHARQ» компанияси акциядорларининг ДИҚҚАТИГА!

03.06.2022

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 24 июн куни, Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41 уй, «SHARQ»  АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2022 йил 20 июн ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият Бош директорининг 2021 йил молиявий-хўжалик ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботи.
4. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш.
5. 2021 йил учун жамият фаолияти бўйича аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш, акцияларга дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш тўғрисида.
7. 2022 молиявий йил бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
8. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини тақдирлаш масаласи.
9. Жамият ижроия органи раҳбари лавозимига ўтказилган танлов натижалари ва ижроия орган раҳбарини тайинлаш.
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12. 2022 йил 8-апрелдаги ПФ-101-сон фармони бўйича “Кузатув кенгаши тўғрисидаги” ва «Ижроия органи тўғрисидаги» низомларни тасдиқлаш.
13. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилиш даврига қадар жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс(лар) билан тузилган битим(лар)ни маъқуллаш хақидаги қарорни қабул қилиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «SHARQ» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: 71-233-75-98.
Расмий веб сайт: www.sharq.uz
Электрон почта манзили: info@sharq.uz

Жамият Кузатув Кенгаши.

Шунингдек ўқинг

06.12.2022
«Шуҳратинг порласин т...

"Sharq" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ходимлар Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30...

12.12.2023
«SHARQ» нашриёт-матбаа акци...

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! «SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқ...