Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 40-моддасига мувофиқ «SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
- жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
- жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
- ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;
- жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 41-моддасига мувофиқ Акциядорларнинг ўзларига тегишли акциялар компания томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби белгиланган.