Илмга йўл китобдан бошланади.
Ҳар бир янги кашфиёт, ҳар бир чуқур ўй-хаёл айнан мутолаадан илдиз отади. Нашр этилган ҳар бир китоб – бу ўқувчи учун коинотни англаш сари ташланган қадамдир.
«Шарқ» нашриёти юртимиздаги етакчи олимлар, ёзувчилар ва ижодкорларнинг меҳнатини қадрлайди ва уларнинг асарларини энг юқори сифатда, гўзал дизайн ва мукаммал полиграфия ечимлари билан ўқувчиларга тақдим этади.
Билим улашиш – бизнинг бош мақсадимиз.
Ҳаммаси босмахонадан бошланди.
Кичик бир босмахонадан Марказий Осиёдаги энг йирик газета-журнал мажмуасигача бўлган йўл.

Босмахона
Март ойида Тошкентда компаниянинг илк босмахонаси ташкил этилди.
«Средазкнига»
Нашриёт тузилди. Кейинчалик икки тузилма барча республика газета ва журналларини чиқарадиган ягона мажмуага бирлашди.
Концерн
Газета-журнал комплекси ва босмахона «Sharq» нашриёт-матбаа концернига айлантирилди.
Акциядорлик компанияси
«Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси таъсис этилди.
Марказий Осиёда энг йирик
Газета-журнал мажмуаси, замонавий босма ускуналари ва тажрибали жамоа.
Қўлёзмадан тайёр нашргача.
Ҳажм, муддат ва нархни биргаликда аниқлаймиз — сизга фақат ғоя керак.
Нашрга тайёрлаш
Таҳрир, мусаҳҳиҳлик, саҳифалаш ва дизайн
Босмагача тайёрлов
Макет, ранг ажратиш ва босма шаклларини тайёрлаш
Босма
Газета, журнал, китоб ва ранг-тасвирли нашрлар
Босмадан кейинги ишлов
Муқовалаш, тикиш ва пардозлаш ишлари
Экспедиция ва етказиш
Тайёр маҳсулотни етказиб бериш

Янгиликлар ва воқеалар.
Компания ҳаёти, тадбирлар, расмий ҳужжатлар ва статистика.
Пресс-марказга ўтиш →Очиқ ва шаффоф.
Акциядорлар ва инвесторлар учун барча расмий маълумотлар бир жойда.