«SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

 

Юртимизда ёшларнинг интелектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш давримизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш компаниямиз ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти олдида турган муҳим масалаларидан биридир.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида Ёшлар етакчилар кенгаши фаолияти ташкил этилди.

 

Ёшлар етакчилар кенгаши ўз фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Ёш ходимларнинг замонавий билимларини пухта эгаллаш учун муносиб шароитлар яратиш, ишчанлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, маданиятини юксалтириш бўйича вазифаларни «SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти олдига мақсад қилиб кўйган.

 

Ёшлар иттифоқи тузилмаси
Ҳисоботлар

 

[collapse]
Статистик маълумотлар

 

[collapse]
Тадбирлар

 

[collapse]

This is a demo store for testing purposes — no orders shall be fulfilled. Dismiss