«SHARQ» компанияси акциядорларининг диққатига!
Ҳурматли акциядорлар!
«SHARQ» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 24 июн куни, Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41 уй, «SHARQ» АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2024 йил 20 июн ҳолатига шакллантирилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорлар Умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- Жамият Бош директорининг 2023 йил молиявий-хўжалик ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботини кўриб чиқиш.
- 2023 йил учун жамият фаолияти бўйича аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш, акцияларга дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш тўғрисида.
- 2024 молиявий йил бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини тақдирлаш масаласи.
- Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилиш даврига қадар жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс(лар) билан тузилган битим(лар)ни маъқуллаш хақидаги қарорни қабул қилиш.
Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «SHARQ» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Расмий веб сайт: www.sharq.uz
Электрон почта манзили: info@sharq.uz
Жамият Кузатув Кенгаши.