Аудиторлик ташкилотлари диққатига!
“ШАРҚ” НМАК 2024 йил якунлари бўйича қуйидаги аудиторлик хизматларини кўрсатиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади:
– Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартларига (БХМС) мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлар аудити;
– Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларига (МҲХС) мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлар аудити;
– корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш хизматлари;
– “Асосий самарадорлик кўрсаткичлари” (КПЭ) бўйича фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқлаш хизматлари
Танловда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказишга рухсат берилган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритилган ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун ариза, лицензия нусхаси, компания фаолиятининг қисқача мазмуни ва хизматлар учун кутилаётган тўлов миқдорини юборишингиз керак.
Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари 100000, Тошкент ш., Буюк Турон кўчаси, 41-уй манзили бўйича қабул қилинади.
2024-йил 24-майгача.
Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Боғланиш учун рақамлар: (+998 71) 233-75-84
Электрон почта: info@sharq.uz