«Шарқ» компаниясида “Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш даври” мавзусида давра суҳбати
2020 йилнинг 9 январь куни компаниянинг “Маънавият ва маърифат” хонасида ёшлар иштирокида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш даври” маърузаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишда компания Бош директори О.Ғуломов, Республика Ёшлар иттифоқи вакили У.Ҳайдаров, Бош таҳририят бош муҳаррири О.Аҳмедов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Ғ.Ҳакимовлар иштирок этишди.
Давра суҳбатида компания ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчисининг 2019 йилда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг беш муҳим ташаббуси бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Компания директори ва ёшлар иттифоқи вакили йил давомида бажарилган ишларни қониқарли деб баҳолашди. Компания директори О.Ғуломов корхонамиз ёшларидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва юксалтириш бўйича ўз таклиф ҳамда ғояларини беришларини сўради. Ёшлар иттифоқи вакили У.Ҳайдаров эса компания ёшларини бирлашиб, баҳамжиҳатликда иш олиб боришларини, ўз иш фаолиятларига янги технологияларни татбиқ этишга чақириб, келажагимиз пойдевори ёшлар қўлида эканлигини таъкидлади.