ЖАМОА БИЛАН СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ

08.11.2018

2018 йилнинг 8 ноябрь куни компаниянинг “Маънавият ва маърифат” хонасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси – унитар корхонаси, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Республика, Тошкент шаҳри ва туман касаба уюшмаларидан шу йўналишда фаолият юритаётган 45 нафар мутахассис иштирок этди.
Семинар аввалида Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ.Ғ.Ҳакимов қатнашчиларга “SHARQ” Нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси тарихи, босиб ўтган йўли, Мустақиллик йилларида матбаачилик соҳасида эришган ютуқлари, цехлардаги иш жараёни, бугунги ҳаёти ҳамда жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши юзасидан ахборот берди. Сўнг йиғилганлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Х.Деҳқоновнинг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси”, Жисмоний тарбия спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси-унитар корхонаси бошлиғи Б.М.Таджиевнинг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш” ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари А.Н.Турсуналиевнинг “Корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларининг бориши” мавзуларидаги маърузаларини тинглашди. Семинар ниҳоясида 2018 йилнинг 1 ноябридан корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимлар ўртасида ишлаб чиқариш гимнастикаси жорий қилиниши маълум қилинди. Йиғилишдан сўнг семинар қатнашчилари компаниямиз ҳудудидаги сув ҳавзасини бориб кўришди. Муқовалаш цехида спорт инструктори цех ишчиларига намуна тарзида гимнастика машқларини бажариб кўрсатди. Цех ва бўлим бошлиқларига ҳар куни тушлик вақти олдидан соғломлаштириш гимнастикаси ўтказишлари юзасидан кўрсатма берилди.
Бугунги кунда компания Касаба уюшмаси, Ёшлар иттифоқи ва тиббиёт пункти шифокори томонидан цех ва бўлимларда тушлик олдидан соғломлаштириш гимнастикаси ўтказилиши назорат қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

13.12.2018
ДИҚҚАТ! Янги йил акцияси!

Ҳурматли харидорлар! "Шарқ" НМАК Янги йил акциясини эълон қилади. 31 декабрга қадар 50 миллион сў...

08.11.2018
ЖАМОА БИЛАН СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ

2018 йилнинг 8 ноябрь куни компаниянинг “Маънавият ва маърифат” хонасида Ўзбекистон касаба уюшмал...