Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат  бошқарув  тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизнииг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканлигини тарғиб қилиш ҳамда 2018 йил 18 декабрь куни имзоланган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний  фаоллиги  даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан компанияда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар ва қабул қилинган ички буйруқ бандларига асосан 2019 йил 1-чоракда қарорда белгиланган тадбирлар ўтказилди.